Руминия - Германия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Жачон Чемпионати саралаш босқичи 2-туридан ўрин олган Руминия - Германия учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Ўйин вақтини сунъий равишда чўзгани учун Киммихга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90+2'

    Серж Гнабри ўрнига Флориан Нойхаус майдонга тушди.

  • 90+1'

    Майдон эгалари катта куч билан ҳужумга интилмоқда. Бироқ аксарият ҳужумлар рақиб томонидан зарарсизлантириляпти.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Германия мудофааси хатолар қила бошлади. Нойер яхши ҳаракат қилиб, жамоасини голдан қутқариб қолди.

  • 87'

    Жарима майдони ичида қулай имконият ҳосил қилган Сане зарба йўллашга кечикди.

  • 85'

    Учрашув сўнгига келиб, майдон эгалари ҳам бироз фаолликни оширди.

  • 82'

    Руминияликлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 80'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Футболчилар чарчади, чоғи.

  • 77'

    Кай Хаверц ўрнига Тимо Вернер майдонга тушди.

  • 76'

    Саненинг стандартдан йўллаган "пушка" зарбаси ҳимоячини майдонга қулатди.

  • 74'

    Санега нисбатан ишлатилган қўполлик учун немислар стандартни қўлга киритди.

  • 72'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Нойер ушлаб олди.

  • 69'

    Германия жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди. Бироқ узатмадан ҳеч қандай фойда бўлмади.

  • 67'

    Эмре Жаннинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 65'

    Клаудио Кешеру ўз ўрнини Жорже Пушкашга бўшатиб берди.

  • 63'

    Жарима майдони ичига кирган Лерой Сане тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 61'

    Руминия дарвозабони иккини бор жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Бу сафар у Гюндоганнинг зарбасини бартараф этди.

  • 58'

    Серж Гнабри дублни нишонлаши мумкин эди. Бироқ унинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.

  • 55'

    Маттиас Гинтернинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 52'

    Кай Хаверц ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 50'

    Леон Горецканинг уринишидан кейин дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 48'

    Руминия футболчиси воқеалар ривожидан илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 45'

    Эмре Жаннинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 43'

    Руминия дарвозаси томон жарима майдони ичидан берилган зарбага аниқлик етишмади.

  • 42'

    Гнабрига нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида меҳмонлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 39'

    Германияликлар тўпни назорат қилишда давом этмоқда.

  • 36'

    Клостерманн жарима майдонига ёриб кираётган рақибини усталик билан тўхтатди.

  • 34'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 32'

    Серж Гнабри қулай имкониятни кўкка совурди.

  • 30'

    Германиянинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ пас туфайли ўз якунига етмай қолди. Кай Хаверц тўпга етолмади.

  • 28'

    Немислари рақиб жарима майдони атрофида тўпни назорат қилиб, ҳимоядаги бўш ҳудудларни изламоқда.

  • 26'

    Разван Мариннинг зарбасидан кейин Нойер хавфни бартараф этди.

  • 23'

    Льёв шогирдлари майдон марказидаёқ рақибни тўпсизлантиришга ҳаракат қиляпти.

  • 21'

    Лерой Сане ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 19'

    Киммихнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси тўсинни титратди.

  • 18'

    Гюндоганнинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

  • 16'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Хаверцнинг шедевр узатмасидан кейин Серж Гнабри дарвозани ишғол этди.

  • 16'

    Санега нисбатан қоида бузган Попеску огоҳлантирилди.

  • 14'

    Майдон эгалари устунликни рақибдан тортиб олишга ҳаракат қиляпти.

  • 12'

    Флорин Тэнасенинг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 11'

    Горецка майдон марказида қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 9'

    Кай Хаверцнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 8'

    Кешерунинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 6'

    Ўйин "немис машинаси"нинг катта устунлиги остида давом этмоқда.

  • 4'

    Жарима майдони ташқарисидан меҳмонлар футболчисининг йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 3'

    Клоостерманнинг жарима майдонига узатган тўпига Гнабри ета олмади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 2'

    Кутилганидек, немислар дастлабки дақиқалардан фаоллик намойиш этмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!