Руминия чемпионатида илк марта қўлсиз ҳужумчи ўйнади (фото)
Ads

Руминиянинг“Петролула” клуби ҳужумчиси Космин Ламбру  мамлакат кубоги доирасида “Миовени” жамоасига қарши баҳснинг 81-дақиқасида заҳирадан майдонга тушди.

Эътиборлиси, 18 ёшли ушбу футболчини 10 йил муқаддам юк машинаси бир қўлини босиб кетган. Бироқ, шифокорлар унинг қўлини билагигача қутқариб қолишга муваффақ бўлишган.

У ўша куни протез билан майдонда ҳаракат қилди. Қуйида бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин: