Румменигге Хайнкеснинг
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге жамоанинг амалдаги бош мураббийи Юпп Хайнкес жорий мавсум якунлангач клубдан кетиши ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Айтиш лозимки, 72 ёшли мутахассиснинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган ва у ушбу келишувни узайтиришни истамаяпти.

“Юпп “Бавария”да қолмаслигини аллақачон айтган ва шундай бўлиб қолади. Клубимиз президенти  Хёнесс ҳам у билан ҳеч қачон бу ҳақда тортишмаган. У Хайнкесни ҳурмат қилади”, - дейди Румменигге Goal интернет нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Карло Анчелотти истеъфога чиқарилгач, “Бавария” бошқарувини айнан Юпп Хайнкес ўз қўлига олган эди.

Минбар

Барча блоглар