Руни МЮни қутқарадиган уч футболчи топиб берди

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” футболчилари учун Премьер-лиганинг бу галги мавсуми муваффақиятсиз ўтди. Рубен Аморим шогирдлари мухлислар ишончини оқлай олмади.

Ёзда жамоада катта ўзгаришлар бўлади. “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ юлдузи Уэйн Руни жамоа вазиятни ўнглаши учун қайси футболчиларни олиши кераклигини айтиб ўтди.

- Менга қолса, дарвозабон Давид де Хеани ортга қайтарган бўлардим. “Манчестер Юнайтед”га айнан у етишмаяпти. Давид ҳали ҳам жамоа учун катта ишларни амалга ошира олади.

Ҳужум чизиғига Виктор Осимхенни олиб келиш керак. У жуда зўр ҳужумчи ва ёзда уни олиш имконияти пайдо бўлади.

Учинчи ўйинчи сифатида “Кристал Пэлас” ҳимрячиси Марк Гехини танлайман. Бу марказий ҳимоячи ўзининг жамоаси ўйинига жуда катта таъсир ўтказмоқда, - деди Уэйн Руни.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!