"Рус классикаси". Бу сафар самовар кимга насиб этди?
Унда Тюменнинг "Рубин" жамоаси "Геолог" номли футбол аренасида Курганнинг "Зауралье" клубини қабул қилди ва 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Маълумот учун, "Рус классикаси" ВХЛнинг ташриф қоғози саналади. Йилига бир марта мухлислар очиқ осмон остида ўтадиган хоккей беллашувига гувоҳ бўлишади. Унда ғалаба қозонган жамоа эса "Олтин самовар"ни қўлга киритади.
Кечаги баҳс якунида эса ураллик хоккейчилар айнан мазкур "самовар"ни ўзлари билан олиб кетишди.
0:1 — 13:28 Шиафотдинов Камиль (Авраменко Илья, Семичастнов Максим), сон жиҳатдан устунликда
0:2 — 15:08 Платонов Юрий, сон жиҳатдан устунликда
1:2 — 30:40 Ячменёв Денис (Петриков Евгений), сон жиҳатдан устунликда
1:3 — 42:09 Платонов Юрий (Мнихович Андрей, Черников Александр)
2:3 — 58:24 Бердюков Георгий (Лютов Дмитрий)
2:4 — 59:09 Авраменко Илья, бўш дарвозага
Фикрлар