Рус клубига жаҳон чемпиони керак эмас

Москванинг "Спартак" клуби жорий мавсум якунлангач, ўзининг 2 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи.

Рус нашрларининг маълум қилишича, Москва гранди янги мавсумда Лоренсо Мельгарехо ва Андре Шюррле каби ярим ҳимоячиларнинг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти. Айтиш керакки, парагвайлик футболчининг шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва “Спартак” уни узайтирмоқчи эмас.

Германиялик футболчининг трансфери эса “Боруссия” Дортмундга тегишли бўлиб, москваликлар уни сотиб олиш истагини билдиришмаяпти. Унга эса Туркиядан таклифлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!