Рус теннисчиси Сабина Шарипованинг додини берди
Таиланднинг Хуа Хин шаҳрида аёллар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова илк даврадан ўта олмади.
 
Сабина яккалик баҳсларининг биринчи босқичида россиялик Валентина Ивахненкога қарши кортга чиқади ва 7:6, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
 
Шу тариқа, теннисчимиз бор эътиборини мусобақанинг жуфтлик баҳсларига қаратадиган бўлди.