Руслан Абдуллаев рақибини "янчиб ташлади"
Профессионал бокснинг супер енгил вазн (63,5 кг) тоифасида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Руслан Абдуллаев АҚШнинг Калифорния штатида Golden Boy промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган жанг кечасида ринга кўтарилди.
Чарм қўлқоп устамиз уругвайлик Эдуардо Хавиер Абреуга қарши баҳс олиб борди. Қувонарлиси 8 раундлик жангнинг 5-раундида Абдуллаев рақибини кучли зарба билан қулатди.
Шундан сўнг ҳам, Абреу тура олди, бироқ навбатдаги кетма-кет зарбаларга дош бера олмади. Якунда юртдошимиз профессионал боксдаги 4-жангида ҳам зафар қучиб, ғалабали сериясини давом эттирди.



Фикрлар