Руслан Чагаев фаолиятига назар ёхуд унинг энг муҳим жанглари...

   “Оқ Тайсон” номи билан машҳур Руслан Чагаев ўзбек боксининг тирик афсонаси десак, муболаға бўлмайди. Унинг ҳаваскор ва профессионал йўналишда эришган ажойиб натижалари унга шундай таъриф беришимизга мисол бўла олади. Ҳозирда океан ортида истиқомат қилаётган ва ўзининг М-13 промоутерлик компаниясига асос солган юртдошимизнинг фаолиятига боғлиқ хронологияни тақдим этамиз...

 - Руслан Чагаев ҳаваскор боксда 2 карра жаҳон чемпиони ( 1997 ва 2001 ) ҳисобланади. 19 ёшли ҳамюртимиз 1997 йилдаги чемпионат финалида кубалик номдор боксчи Феликс Савонни мағлубиятга учратади. Аммо, кейинчалик у медалдан маҳрум қилинади. Чунки, Чагаев бу вақтга қадар АҚШда икки бора профессионал жанг ўтказиб улгурганди. Шундай бўлса-да, Руслан Чагаев Феликс Савонни 2 маротаба мағлуб этган кубалик бўлмаган ягона боксчи саналади. Қолаверса, у бу ишни Савон мунтазам жаҳон чемпионатларида ғалаба қозониб келаётган вақтда амалга оширганлиги билан ҳам мақтовга лойиқдир. Савоннингюртдошимиздан қабул қилиб олган мағлубияти фаолиятининг охирги 10 йилликдаги мағлубиятсиз серияларига нуқта қўйганди.

- 2001 йилда ҳаваскор боксда жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг, Руслан Чагаев тўлақонли профессионал боксда ўтади.

- 2006 йил 18 ноябрда Чагаев собиқ WBA чемпиони Жон Руиз билан жанг қилади ҳамда уни очколар ҳисобида мағлубиятга учратади ва шу тарзда WBA чемпионлик камари соҳиби Николай Валуевга мажбурий даъвогар мақомини қўлга киритади. Бунга қадар эса, профи рингда 22 та жангда иштирок этиб, ғалабали одимини давом эттираётганди.

РУС ЖОН

- 2007 йилда Руслан Чагаев WBA чемпиони Николай Валуев билан 12 раундлик тўлиқ жанг ўтказди ва 117–111, 115–113, 114–114 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзининг дастлабки жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритади.

русвал

- 2009 йил 20 июнь санасида Владимир Кличко ва Руслан Чагаев жанги бўйича келишувга эришилди. Жангга Кличконинг iBF, WBO ва IBO камарлари, Чагаевнинг WBA ҳамда “The Ring” чемпионлик камари қўйилади. Мазкур тўқнашувда Владимир Кличко устунлик қилади ва Руслан Чагаевнинг мураббийи 9-раунддан сўнг, унинг жангга чиқишига рухсат бермайди. Шу тарзда Чагаев профессионал фаолиятидаги дастлабки мағлубиятини украиналик чармқўлқоп устасидан қабул қилиб олади.
Кличкога WBA томонидан "супер чемпион" мақоми берилади ва табиийки WBAregular чемпионлик камари ҳам таъсис этилади. Вакант камарга Руслан Чагаев ва россиялик Александр Поветкин ўзаро жанг ўтказиш бўйича келишувга эришадилар. Жанг 2011 йилнинг 27 август куни Германияда бўлиб ўтади ва унда Поветкин 117-113, 117-113, 116-112 ҳисобида ғалаба қозонади.

РУС КЛИЧ

- 2014 йилда яна WBAregular камари вакант қолади ва бу учун Руслан Чагаев Френс Окендога қарши рингга чиқади. Ушбу тўқнашув 6 июлда Россиянинг Грозний шаҳридаги муҳташам “Аҳмат” аренада бўлиб ўтади. Тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Чагаев ғалаба қозонди ва 2-бора жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритади.

- 2015 йил 14 ноябрда WBA Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун жангига буйруқ берди. Жанг бўйича келишувга эришилади ва 2016 йил 5мартда ушбу қарама-қаршиликка яна Грозний шаҳри мезбонлик қилади. Жангнинг 10-раундида Браун томонидан 20 та жавобсиз зарба берилиши натижасида ҳакам жангни тўхтатади ва Лукас ғалаба қозонади. Қизиқ томони айнан 10-раундга қадар Руслан Чагаев катта устунликка эга бўлаётган ва 9-раунд якунига кўра, 81-88, 82-88, 82-88 ҳисобида ватандошимиз ғалаба қозонаётган эди.

рУС ЛУК

- 22 март куни антидопинг тест таҳлилларига кўра, Лукасда тақиқланган модда топилади ва камар Руслан Чагаевга қайтариб берилади.

- 2016 йилнинг 28 июлига келиб, WBA томонидан камар яна олиб қўйилади. Ташкилотнинг маълумотига кўра, Чагаев ва унинг промоутери Тимур Дугазаев Френс Окендога қарши чемпионлик жангдаги ғалабаси учун 40,750 АҚШ доллари миқдоридаги товон пулини тўламагани маълум бўлади.Шундай тўловлар гирдобида қолган Чагаев камарни вакант қилишдан ўзга чораси қолмайди.

- 2016 йил 28 июль санасида Чагаевнинг промоутери уни 37 ёшида ўз фаолиятини якунлаганини маълум қилади. Ўша вақтда ҳамюртимизнинг кўзи билан боғлиқ бўлган муаммо ва жароҳатлар унинг шундай қарор қабул қилишига сабаб бўлади. 2016 йилнинг ўзида Руслан Чагаевга хайрлашув жанги сифатида Лукас Браунга қарши реванш таклиф қилинади. Аммо, Руслан соғлиғи нуқтаи назаридан, таклифга рад жавобини беради. Шу тариқа, ўзбек бокси тарихидаги супер оғир вазнда 2 карра жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган Руслан Чагаев 37 ёшида ўз фаолиятини якунлайди.

Жалол АҲМЕДОВ тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!