Руслан Чагаевнинг профессионал боксдаги дебют жанги ва илк рақиби ҳақида...

  • 5 апрель, 2020, 11:01
  • 0
  • Бокс

Ўзбекистон профессионал бокс оламида Руслан Чагаевнинг беқиёс ўрни бор. У ўз вақтида супер оғир вазн тоифасида WBA чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Профессионал йўналишда ушбу юртдошимиз 38 та жанг ўтказиб, уларнинг 34 тасида ғалаба қозонган. Уч бора мағлубиятни қабул қилиб олган бўлса, 1 бора дуранг қайд этган.

Чагаев ҳаваскор боксдаги бир қатор муваффақиятларидан сўнг, профессионал боксда ўз фаолиятини бошлайди. Унинг озми-кўпми муваффақиятларида ҳозирда инқирозга юз тутган бўлса-да, Германиянинг “Universum Box-Promotion” компаниясининг хизмати катта бўлган. Юртдошимиз ушбу промоутерлик компанияси билан 2003 йил ноябрь ойида шартнома тузади. Унга қадар, ҳам 7 та жанг ўтказиб улгурганди.

Хуллас, бугун, “Дебют” рукнини мехмони айнан “Оқ Тайсон”дир. Руслан профессионал боксдаги илк жангини 1997 йил 21 августда АҚШлик Донни Пенелтонга қарши ўтказади ва биринчи раунднинг ўзидаёқ, рақибини чуқур нокаутга учратишга эришади. Қизиғи, Донни фаолиятида 186 та жанг ўтказган бўлса, уларнинг 13 тасида ғалаба қозонган холос. 167 та мағлубият ва 6 дуранг қайд этган. Руслан билан фаолиятидаги 58-жангини ўтказиб, 53 мағлубиятини қабул қилиб олганди.

Айнан мазкур жанг Руслан Чагаевнинг профессионал боксдаги илк қадами эди. Кейинчалик уни қандай натижалар қайд этганидан эса, хабарингиз бор...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!