Рустам Нортожиев: “Ота шаҳримда ўйнаш имконига эга бўлганимдан хурсандман”

"Қўқон-1912"нинг янги аъзоси Рустам Нортожиев жамоага келиб қўшилиши ва мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.

Ота шаҳримда ўйнаш имконига эга бўлганимдан хурсандман. Бу менинг орзуим эди. “Қўқон-1912" жамоасидан қизиқиш бўлганидан хурсанд бўлдим. Менга жамоа мураббийлари таклиф билан чиқишди.

Биз улар билан мавсумдаги вазифани муҳокама қилдик ва тезда келишувга эришдик. Жамоадаги ҳар бир инсон “Қўқон-1912"ни Суперлига олиб чиқишни мақсад қилган. Мен ҳам уларга қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Жамоадаги футболчилар мени жуда илиқ кутиб олишди.

Мен уларнинг кўпи билан таниш бўлганим учун жамоага мослашиб кетишим қийин бўлмади. “Қўқон-1912" жамоасининг кўплаб содиқ мухлислари борлигини биламан. Уларнинг барчасини ҳурмат қиламан. Улар уй ва сафар учрашувларида жамоани ажойиб тарзда қўллаб туришади ва бу ажойиб атмосфера ҳосил қилади”, - деди қўқонликларнинг янги дарвозабони.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!