Рустам Саидов: " У олди қўлида жигарга қаттиқ урарди"

"Жанг" лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси Олимпиада бронза медали сохиби, хозирда мураббийлик қилаётган леганда боксчиларимиздан бири Рустам Саидов бўлди. У Костя Цзю ва Насим Ҳамед орасида ўз танловини маълум қилди. 

- "Иккиси ҳам зўр боксчи эди. Насим Хамеддай масофани зўр ҳис қиладиган боксчини кўрмаганман. У мухлислар учун ҳам жанг қиларди. Техникаси жуда юқори бўлган. Костя эса Собиқ Иттифоқ бокси мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Жуда "қаттиқ" ишлардир. Олди қўли билан жигарга зўр зарба берарди.Орқа қўлида ҳам аниқлик юқори бўлган.

Бизга Костя яқинроқ. У билан кўп кўришганмиз. Сидней Олимпиадасида битта лагерда шуғулланганмиз."Яхши ният" ўйинларида бирга қатнашганмиз. У олтин олганди, мен эса кумуш билан чекланганман. Боксчи сифатида барибир Костя мукаммалроқ эди. Мен Цзюни танлайман!", - деди Рустам Саидов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!