Рустам Тўлаганов профессионал рингда илк жангини ўтказади
Ads

 

Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов профессионал боксдаги илк жангини қачон ўтказишини кўпчилик кутаётган эди.

Олимпиададан сўнг бир йилдан ортиқ вақт мобайнида умуман рингга чиқмаган ҳамюртимиз  икки ой муқаддам АҚШга жўнаб кетган ва у ерда машғулот ўтказаётган эди.

Рустам Тўлагановнинг SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишича, у профессионал рингдаги дастлабки жангини 27 октябрь куни ўтказади. Бироқ, ҳозирча жанг қаерда ва кимга қарши бўлиши аниқ эмас.

Жанг жойи ва рақиб номи маълум бўлиши билан бу маълумотни SPORTS.uz ахборот порталидан билиб олиш мумкин.

 SPORTS.uz