Рустам Тўлагановнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Рио Олимпиадаси совриндори, профессионал бокснинг биринчи оғир вазн тоифасида (79 кг ) ўз фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Рустам Тўлаганов (3-0,1КО) ўзининг навбатдаги жангини 15 август куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида хабар берди. Шу билан биргаликда россиялик собиқ жаҳон чемпиони Мурат Гассиев ҳам айнан шу кечада ўзининг супер оғир вазнда узоқ кутилган дебют жангини ўказиши кутилмоқда.

Рустам Тўлаганов Россиянинг “Patriot Boxing” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган. У ўзининг сўнги жангида Норберт Дабровскийни  8 раунд якунига кўра, очколар ҳисобида мағлуб этган эди. Ушбу жангидан сўнг Тўлаганов WBA рейтингида 15-ўринда қайд этилган ва ҳозиргача ушбу поғонани сақлаб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!