Асосий мазмунга ўтиш

"Сабер" жамоаси клублар ўртасидаги мусобақани ғалабалар билан бошлади

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Ўзбекистоннинг янги ташкил этилган жамоаси Москва шаҳрида старт олган Қитъалараро дзюдо лигаси турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ўзбекистоннинг янги ташкил этилган "Сабер" жамоаси Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида старт олган Қитъалараро дзюдо лигаси турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.    

"Триумф" аренада ўтаётган мусобақада жами 13 та клуб қатнашяпти. "Сабер" клуби Москванинг МГФСО, Қозоғистоннинг "Женйс" ҳамда Ҳиндистоннинг "Бомбай Жудо Cлуб" жамоалари билан "С" гуруҳидан жой олганди.

Қувонарлиси, дзюдочиларимиз "Женйс" жамоасини 3:2, мезбонларнинг МГФСО клубини эса 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. 

"Сабер" жамоаси таркиби: Муҳриддин Тиловов (-66 кг), Азиз Ортиқов (-66 кг), Ҳожиакбар Тошев (-73 кг), Нодир Мавлонбердиев (-81 кг), Азиз Авазмуродов (-90 кг), Жавоҳир Муродиллаев (+90 кг).

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ