Сабина Бобоқулова терма жамоамизга илк медални тақдим этди

  • 13.09.2025 16:22
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб келди. Бугун мусобақа доирасида 7 нафар боксчимиз иштирок этиши белгиланган.

Сабина Бобоқулова -48 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, қозоғистонлик Назым Кызайбайга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва Жаҳон чемпионатини учинчи ўринда якунлади.

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир ҳамюртимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лаша Гурули (Грузия) жанги кутмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!