Сабина мағлуб бўлди, Оқгул эса чорак финалда
Ads
Францияlа Халқаро теннис федерацияси томонидан аёллар ўртасидаги "Фьючерс" туркумига кирувчи мусобақада яккалик ва жуфтлик баҳслари ўтказилмоқда.
 
Соврин жамғармаси 80,000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова илк даврада испаниялик Олга Ларрага қарши кортга чиқиб, 2:6, 6:3, 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган яна бир вакилимиз Оқгул Омонмуродова грузиялик Екатерина Горгодзе билан россиялик Ирина Кромачева ҳамда бразилиялик Лаура Пигоссини 7:5, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.