Сабина Шарипова чорак финалга йўл олди
Ads

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида ўтаётган мусобақанинг жуфтлик баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Сабина ушбу босқичда мексикалик шериги Виктория Родригес билан бирга австралиялик Бояна Маринкова ҳамжа ҳиндистонлик Саумя Вигни 6:1, 7:5 ҳисобида таслим қилди. 

Эслатиб ўтамиз, С.Шарипова турнирнинг яккалик баҳсларидаги иштирокини эртага австралиялик Алана Парнабига қарши ўтказади.