Сабина Шарипова илк рақибини енгди
Zohir2018
Сабина Шарипова иккинчи даврага йўл олди мусобақани ғалаба билан бошлади
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан хотин-қизлар ўртасида "Pingshan Open" турнири ўтказилмоқда.
Соврин жамғармаси 60,000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова иштирок этмоқда.
Турнирда иккинчи рақам остида сараланган Сабина яккалик баҳслари биринчи даврасида мезбонлар вакили Ми Ксу Вуни 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Изоҳлар (0)