Сабина Шарипова Таиландаги юришини бошлади
Таиланднинг Хуа Хин шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирнинг жуфтлик баҳслари Сабина Шарипова учун омадли бошланди.
 
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова жуфтлик баҳсларида мезбонлар вакили Нуднида Луангнам билан ўз омадини синаб кўрмоқда.
 
Сабина ва Нуднида илк учрашувда таиландлик Чомпутхип Юндакате ва Наттхапат Пивбангрукни 6:7, 6:2, 10:7 ҳисобида таслим этди ва чорак финалга чиқди.
 
Эслатиб ўтамиз, С.Шарипова яккалик баҳсларининг биринчи даврада россиялик Валентина Ивахненкога қарши кортга чиқади.