Сабина Шарипова яккалик баҳсларини ҳам ғалаба билан бошлади
Ads

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг яккалик баҳсларида иккинчи даврага йўл олди.

Сабина ушбу босқичда австралиялик Алана Парнабини 7:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва навбатдаги даврада ҳиндистонлик Рия Батия билан куч синашадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз С.Шарипова мексикалик шериги Виктория Родригес билан жуфтлик баҳсларининг чорак финалига йўл олган эди. Бугун улар ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда белгиялик Магали Кемпен ва швейцариялик Симона Валтерт билан рақобатлашади.