Сабина Шарипованинг Таиланддаги саргузаштлари
Ads
Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи халқар турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Сабина Шарипова ғалаба қозонди.
 
Ушбу мусобақада Сабина Шарипова мексикалик Виктория Родригес билан тандем ҳосил қилди. Улар финалда АҚШ вакиллари Лоррайн Жиллермо ҳамда Майган Манасс билан бош соврин учун куч синашди.

Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Сабина ҳамда Виктория америкалик теннисчиларни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.