Саблячиларимиз У20 ёш тоифасида ташкил этилган Жаҳон кубоги босқичида иштирок этишди

  • 16 Dec 15:23
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Others
CHERY AUTO

Саблячиларимиз У20 ёш тоифасида ташкил этилган Жаҳон кубоги босқичидаги иштирокларини якунлашди. Венгрияда кечган беллашувларда қизларимиз жамоавий дастурда кумуш медалга эга чиқишди.

Tecno

Қизларимиз мусобақани жиддий рақиблардан бири Корея Республикаси устидан қозонилган ғалаба билан бошлашди. Шундан сўнг чорак финалда Польша, ярим финалда Буюк Британия мағлуб этилди. Чемпионлик баҳсида эса мезбонлар 45:42 ҳисобида устун келишди.

Беллашувларда яккалик баҳсларида ҳам кумуш медални қўлга киритган Гулистан Пердибаева, шунингдек, Фернанда Эррера, Самира Шокирова ҳамда Аякўз Жумамуратова юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Афсуски, Германияда ташкил этилган йигитлар ўртасидаги баҳсларда ҳамюртларимиз чорак финалда мезбонларга имкониятни бой беришди.

Comments

You must be logged in to commet!