Садио Мане:
Ads

"Ливерпуль" форварди Садио Мане ўзининг "Реал" Мадридга кўчиб ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

“Миш-мишлар футболнинг бир қисми. Лекин, мен учун энг муҳими бу – “Ливерпуль”. Мен бу ерда бахтлиман.

Аммо, бундай клубнинг қизиқаётгани ёқимли албатта. Бироқ, “Ливерпуль” гранд жамоаларни мағлубиятга учратганини ҳам унутмаслик лозим.

Мен ҳозир фақатгина Чемпионлар лигаси ҳақида ўйлаянман. Мен унда ғолиб чиқмоқчиман”, - дейди сенегаллик футболчи.

Маълумот учун, 27 ёшли Мане жорий мавсум мерсисайдликлар сафида жами 49та ўйинда майдонга тушди ва 26та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.