Садио Маненинг "Бавария"га урган голи ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди

Жорий ҳафта Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб баҳслари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. УЕФА расмий сайти эса ушбу мусобақанинг жорий ҳафтадаги энг чиройли голини эълон қилди.

Унга кўра "Ливерпуль" форварди Садио Маненинг "Бавария"га (3:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда 26-дақиқада Виржил ван Дейкнинг пасидан сўнг урган голи УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровномада энг кўп овоз тўплади.

Таъкидлаш лозимки ушбу номга шунингдек Лионель Мессининг "Лион" (5:1) дарвозасига, Лассе Шене ва Душан Тадичларнинг "Реал" (4:1) дарвозасига киритган голлари ҳам даъвогарлик қилаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!