Садриддин Сайматов Туркияда совриндор бўлди

Туркияда “Istanbul Premier League” турнирида ҳал қилувчи баҳслар бошланди. Маълумки, ушбу нуфузли мусобақада икки нафар вакилимиз медаллар учун татамига чиқиши керак эди.

Улардан дастлабкиси  ўз жангини ўтказди. Яъни, бронза медали учун баҳс юритган  -60 кгдаги вакилимиз Садриддин Сайматов россиялик Евгений Плахутинни мағлуб этиб, совриндорлар қаторидан ўрин олди.
Ушбу ажойиб иштирок учун Сайматовни муборакбод этамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!