Сафонов Чемпионлар лигаси финалидаги ютуқли пенальти сериясини таҳлил қилди

  • 31.05.2026 12:09
  • Соғиндиқ Кенжебаев
  • 0
  • Футбол
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафонов Чемпионлар лигаси–2025/26 финалидаги пенальтилар серияси ҳақида фикр билдириб, «Арсенал» футболчилари йўл қўйган хатоларда ўзининг ҳиссаси бор-йўқлигига ойдинлик киритди.

– Пенальтилар серияси. «Арсенал»нинг икки марта нишонни топа олмагани – буни ўзингизга ёзасизми?

– Биринчиси – ҳа. Иккинчиси, деб ўйлайман, шунчаки дарвоза томонига эмас, қушлар томон отилган зарба бўлди.

Биринчи пенальтида у менинг ҳаракатимни кутди, мен эса шошилмадим – ишончлироқ ўйнашни истадим. Агар олдинроқ ташланганимда эдим, у бурчакни алмаштирган бўларди.

Шунинг учун биринчиси – ҳа, менинг ҳиссам бор. Иккинчиси – йўқ. Лекин барибир тайёр эдим! Қайси томонга тепишини тўғри сезгандим. Агар зарба аниқ бўлганида ҳам қайтаришга шай тургандим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!