Саидёқуб Қаҳрамонов ва Ҳолмурод Нурматов иштирокидаги супер жанглар якунланди

  • 23.10.2025 19:37
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Айни дамда БААнинг Дубай шаҳрида ММА бўйича "ACA 194" турнири ўтказилмоқда.

Ҳозиргина икки ҳамюримиз иштирокидаги жанглар якунланди.

61,8 кг да вакилимиз Саидёқуб Қаҳрамонов 1-раунддаёқ мисрлик Омар Эль Билини сабмишн орқали таслим этди. 

Яна бир юртдошимиз Ҳолмурод Нурматов 59,6 кг да Россия вакили Умалат Исрапиловга қарши октагонга кўтарилиб, якунда очколар эвазига имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!