Сака нега "Арсенал"ни танлагани ҳақида гапирди

"Арсенал" футболчиси Бакайо Сака нима учун бу жамоани танлаганини айтди. У ёшлигидан "канонирлар" мухлиси эканини гапириб ўтди.

"Менинг олдимда "Арсенал", "Челси", "Уотфорд" ва "Тоттенхэм" каби вариантлар бор эди. Бироқ мен болалигимдан "тўпчилар" фанати бўлганман. Табиийки, танлов борасида кўп ўйланиб ўтирмадим. Ёшлигимда ушбу жамоа аниқ мақсад ва ишончли лойиҳага эга кучли жамоа эди", - деди Сака.

Маълумот ўрнида, Бакайо Сака жорий мавсум АПЛ доирасидаги 20 та баҳсда 6 гол ва 4 ассист муаллифи бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!