Сalciomercato.com: Шомуродов яна қаҳрамон бўлиши мумкин эди...

“Специя”нинг ўтган учрашувида “Салернитана” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган Элдор Шомуродов навбатдаги баҳсда қаҳрамонга айланиши мумкин эди.

Сафарда “Фиорентина”га қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида легионеримиз рақиб дарвозабони билан яккама якка вазиятда гол ура олмади.  Агар Элдорнинг зарбаси дарвоза тўридан жой олганида лигурияликлар Флоренциядан сенсацион натижа билан ортга қайтган бўларди.

gettyimages-1474316226-612x612

Италия футболини ёритиб бораётган calciomercato.com  сайти экспертлари учрашувдан кейин “Специя” футболчиларининг ҳаракатлари қуйидагича баҳолади.

Бартломей Драговски 7:

Жуда ишончли ўйнади. Ўз ҳимоячиси Вишневски гол уриб қўйган вазиятда дарвозабоннинг айби йўқ. Бир неча вазиятларда жамоасини қутқарди. Кристиано Бирагининг жарима зарбасини катта маҳорат билан қайтарди.

Келвин Амьян 6:

Амьяннинг биринчи зарбаси хавфли бўлди. Лекин у мақсадга эриша олмади. Ўз даражасида ўйнади.

Итан Ампаду 6,5:

Рақиб билан рақобатда ўз ўйин сифатларини намойил қилди.

Пшемислав Вишневски 6:

Ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганига қарамай, қолган дақиқаларда жуда фойдали ўйнади.

Димитриос Николау 6:

Рақиб ҳужумчиси Жонатан Иконега умуман ўйин бермади. Кейин Иконенинг ўрнини эгаллаган Николас Гонсалесни ҳам рақобатда мағлуб этди.

Меҳди Бурабия 5.5 :

Тўпга одатдагидан жуда кам тегинди. “Фиорентина” ярим ҳимоячилари билан етарли даражада кураша олмади.

Альбин Экдал 6:

Плеймейкер вазифасини бажарди. Тўпларни аниқ оширишга ҳаракат қилди.

Шимон Журковски 6:

Жисмоний кучига таяниб ўйнади. Бироқ учрашув давомида барқарорлик етишмади. Айрим вазиятларда яхши ўйнаган бўлса, баъзан сусткашликка йўл қўйди.

Даниэль Мальдини 5:

Ўзини кўрсата олмади. Чап  қанотдан ҳужум уюштиришга уриниб кўрди. Керакмас жойда сариқ карточка олди.

Мбала Нзола 7,5:

Рақибнинг бақувват ҳимоячиси Игорни рақобада енгди. Ҳужумда ёлғиз курашди. Рақиб ҳимоя чизиғини босимда ушлаб турди. Ҳисобни тенглаштирган гол муаллифи бўлди.

Эммануэль Гяси 5,5:

Рақобатда рақиб ҳимоячиси Бирагига ютқазиб қўйди ва унга тўп жуда кам оширилди. Ўрнини Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.

Элдор Шомуродов 5:

Шомуродов ўтган баҳсда жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолганди. Бу гал кучли рақибга қарши ўйинда ғалаба тўпини киритиши мумкин эди. Майдон марказидан тўпни олиб катта тезликда дарвозагача бўлган масофани босиб ўтган ҳужумчи якуний зарбада хатога йўл қўйди. Элдор яна учрашув қаҳрамонига айланиши мумкин эди.

eldor-spezia

Леонардо Семпличи 6.5:

“Специя” уй учрашувларини жуда кучли ўтказадиган “Фиорентина”нинг имкониятларини чеклаб қўйди. Иккинчи бўлимда жамоа кўпроқ ҳимояланди. Лекин шунга қарамай, Семпличи Шомуродовни ўйинга ташлаш орқали, ҳужумкорликни оширди. Элдор биргина аниқ зарба билан ўйин ҳисобини ўзгартириб юбориши мумкин эди. Бироқ, дуранг ҳам ёмон натижа эмас.

“Специя” қийин аҳволда. Бош мураббий Шомуродовга суянмоқчи!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!