Салоҳ, бизга кел, уч йил ўйна ва соққани бос!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳужумчи Муҳаммад Салоҳга умумий қиймати 60 миллион евро бўлган уч йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манба маълумотига кўра, гап йилига 20 миллион евро маош ҳақида кетмоқда. Шартнома 2029 йил июнигача амал қилиб, худди шу молиявий шартлар асосида 2030 йил июнигача автоматик равишда узайтирилиши мумкин.

Салоҳ «Ливерпуль»дан кетгач, эркин агент мақомига эга бўлди ва бу эҳтимолий трансферни осонлаштирмоқда.

Ўтган мавсумда 34 ёшли мисрлик футболчи 41 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатма берди. Айни пайтда у Миср терма жамоаси билан 2026 йилги жаҳон чемпионатида қатнашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!