Салоҳ бизга ўт, маошининг уч баравар бўлади

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум якунлангач, жамоа сафини тарк этишини эълон қилганидан кейин унга турли таклифлар кела бошлади.

Mirror Football маълумотига кўра, мисрлик футболчига Криштиану Роналду ўйнайдиган “Ан-Наср” клуби қизиқиш билдирмоқда. Саудия клуби унинг маошини уч баравар оширишга тайёр.

Агар 33 ёшли тўпурар риёдлик шайхлар таклифини қабул қилса, “Ан-Наср”да ҳафтасига 1,4 миллион еврогача пул ишлаб топиши мумкин.

Шунингдек, Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистони Профессионал лигасининг янги юзига айлантирилади.

Жорий мавсумда Салоҳ барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 9 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!