Салоҳ бу икки мамлакатга умуман бормайди!

“Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум охирида клубни тарк этишини эълон қилганидан кейин унинг қайси жамоага ўтиши кўпчиликни қизиқтирмоқда.

Бу масалага мисрлик агент Айхаб Рагал изоҳ берди.

- Салоҳ – “Ливерпуль”ни катта ўйинчи сифатида тарк этаётган улкан фигура. У ҳали ҳам энг юқори даражада ўйнай олади.

Германия, Испаниядан вариантлар бор, лекин унга энг мос келадиган жой Италия. Илгари Салоҳ бу ерда жуда ажойиб ўйнаган.

Агар қизиқса, ПСЖ ҳам зўр вариант.  Мен Салоҳнинг Саудия Арабистони ёки АҚШга кетишига ишонмайман. У Европанинг қаеридадир бўлади, - деди Айхаб Рагал.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!