Салоҳ дунё раҳбарларига мурожаат қилди
"Ливерпуль" нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ дунё раҳбарларини Фаластин ва Исроил ўртасидаги қуролли можарони тўхтатишга чақирди.
“Мен бутун дунё раҳбарларини, шу жумладан сўнгги тўрт йил ичида менинг уйимга айланган мамлакат (Буюк Британия) Бош вазирини зўравонлик ва бегуноҳ одамларнинг ўлимига барҳам бериш учун қўлларидан келган барча ишни қилишга чақираман”, - деди Салоҳ.
Сўнгги кунларда икки мамлакат бир-бирига кўплаб ракета зарбаларини беришди. Ўнлаб одамлар вафот этгани ҳақида хабарлар бор.
28 ёшли Салоҳ жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига жами 26 та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар