Салоҳ кетса, "Ливерпуль" 19 ёшли ҳужумчини олиб келади

CHERY AUTO

"Комо" ҳужумчиси Ассане Диао фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Caught Offside нашрининг маълумотига кўра, 19 ёшли футболчига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Жамоа Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб ўйинчи изламоқда, чунки мисрлик ҳужумчининг клуб билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Шунингдек, Диаога "Ньюкасл" ҳам қизиқиш билдираётгани маълум.

Жорий мавсумда Диао "Комо" сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг Италия клубидаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача давом этади, унинг трансфер қиймати 9 миллион евро этиб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!