Салоҳ кетса, "Ливерпуль" унинг ўрнига афсонавий ҳужумчини олиб келади

"Ливерпуль" раҳбарияти "Атлетико"да тўп сураётган жамоанинг собиқ ҳужумчиси Луис Суаресни ортга қайтаришга тайёр. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, агар Муҳаммад Салоҳ жамоани тарк этса, 33 ёшли уругвайлик футболчи “Энфилд”га қайтиши мумкин. Мисрлик футболчига эса "Реал"дан таклифлар бор.

Суарес 2011-2014 йилларда “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган ва 110 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 69 та гол ёздириб қўйган. Шундан сўнг у “Барселона”га кўчиб ўтган.

Суарес жорий мавсум "Атлетико"да жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!