Салоҳ “Ливерпуль” сафида АПЛдаги юбилей голини киритди

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ “Саутгемптон”га қарши кечган ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа мисрлик ҳужумчи “қизиллар” сафида АПЛдаги 50-голини киритди. Бунинг учун Салоҳга АПЛ доирасида 69та ўйин керак бўлди ва энг яхши кўрсаткичга айланди. Фернандо Торрес 72та ўйинда 50та гол урган бўлса, Луис Суарес 86та ўйинда ушбу натижани қайд эта олган.  Қолаверса, Салоҳ жорий мавсумдаги “Ливерпуль” билан чемпионатдаги 18-голини урди.

Мазкур ўйинда "мерсисайдликлар" навбатдаги уч очкога эга бўлди ва пешқадамликни қайтариб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!