Салоҳ "Ливерпул"да ҳеч ким уддалай олмаган ишни қилди

  • 27 Apr 11:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча “Ливерпуль” АПЛнинг 36-турида “Хаддерсфилд”ни 5:0 ҳисобида енгди. Шу куни мерсисайдликларнинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ дубль қайд этди.

Бу Салоҳнинг “Ливерпуль” сафидаги юбилей 100-ўйини бўлди. У ушбу учрашувларда рақиблари дарвозасига жами 69та гол уришга эришди. Эътиборлиси, бунгача “Ливерпуль” сафида ҳали ҳеч бир футболчи дастлабки 100та ўйинда бу қадар кўп гол урмаган эди.

Маълумот учун, шу кунгача бу борадаги энг яхши кўрсатгич Рожер Хант (68) ва Сэм Рэйбоулдга (68) тегишли эди.

Comments

You must be logged in to commet!