Салоҳ “Ливерпуль”дан кетади
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мерсисайдлик сафини ёзда тарк этадиган бўлди. Буни АПЛ грандининг матбуот хизмати маълум қилди.
"Муҳаммад Салоҳ 2025-26-йилги мавсум якунида "Ливерпуль"даги ёрқин фаолиятига якун ясайди.
Унинг мероси ва ютуқларини тўлиқ нишонлаш вақти у "Энфилд" билан хайрлашаётган йилнинг охирида келади”,- дейилади клуб баёнотида.
33 ёшли мисрлик юлдуз “қизиллар” сафида барча мусобақаларда 435 та учрашувда майдонга тушиб, 255 та гол ва 122 та ассист қайт этган.
Фикрлар