Салоҳ "Ливерпуль"дан норози эканлигини билдирди
Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Айнтрахт"га қарши ўйинда Арне Слот уни захирада қолдирганидан норози бўлди. Мисрлик юлдуз 74-дақиқада Уго Экитикенинг ўрнига майдонга тушди.
Салоҳ ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари тавсифидан "Ливерпуль" ҳақидаги эслатмаларни олиб ташлаган. Бу ҳужумчининг клубдан норози эканлигини билдириши мумкин.
"Қизиллар" сафарда "Айнтрахт"ни 5:1 ҳисобида енгди. Шу билан бирга, аввалроқ Арне Слот жамоаси барча мусобақаларда кетма-кет тўртта мағлубиятга учраган эди. Салоҳ заиф ва баъзи жойларда ҳатто бефарқ ўйин кўрсатгани учун танқидларга дуч келган.



Фикрлар