Салоҳ: Мисрнинг жаҳон чемпионатига чиққани Испаниянинг жаҳон чемпиони бўлгани кабидир

Англиянинг “Ливерпуль” клуби форварди Муҳаммад Салоҳ Миср терма жамоасининг мундиалдаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

“Финалдан чиқиб кетиш фаолиятимдаги энг ёмон ҳолат бўлди. Ўшанда жаҳон чемпионатини ўтказиб юбораман деб қўрққан эдим.

Мисрнинг жаҳон чемпионатига чиққани Испаниянинг жаҳон чемпиони бўлгани кабидир”, - дейди Салоҳ.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси ЖЧ-2018нинг “А” гуруҳида Россия, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!