Салоҳ Олимпиадага боради

Миср Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ғариб Шавқи таркибга "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳни ҳам жалб этишни режалаштираётганини айтиб ўтди.

“Биз миллий терма жамоадан 3 та футболчи чақирмоқчимиз. Ҳозирча фақатгина Салоҳ номзоди тасдиқланган. У дунёнинг энг зўр футболчиларидан бири ҳисобланади. Ҳозирча мен ушбу масала юзасидан Салоҳ билан гаплашмадим. Аммо, умид қиламанки у терма жамоага бутун эътиборини қаратади”, - дейди Шавқи.

Маълумот учун, Олимпиада ўйинлари жорий йилнинг 22 июлидан 8 августига қадар Токиода бўлиб ўтади. Иштирокчи терма жамоалар таркибга 23 ёшдан катта бўлган фақатгина 3 нафар футболчи жалб этиш ҳуқуқига эга.

Салоҳ бу мавсум “Ливерпуль” сафида 33 та ўйинда майдонга тушди ва 19 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!