Салоҳ Торресни ортда қолдирди ва "Ливерпуль" тарихига кирди

“Ливерпуль” форварди Муҳаммад Салоҳ кеча АПЛнинг 18-тур қолдирилган баҳсида “Вест Хэм” дарвозасини ишғол қилишга эришди.

Squawka нашри тарқатган хабарга кўра мисрлик ҳужумчи шу тариқа голлари сонини 66 тага етказиб олди ва мерсисайдликлар тарихида премьер-лигада энг кўп гол урган футболчилар кучли бешлигига кириб олди. У бу борада афсонавий Фернандо Торресдан (65) ўзиб кетди.

Таъкидлаш керакки, "Ливерпуль" сафида АПЛда энг кўп гол урган футболчилар булар Робби Фаулер (128), Стивен Жеррард (120), Майкл Оуэн (118) ва Луис Суарес (69) ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!