Салоҳ яна бир афсонани ортда қолдирди

  • 14 сентября, 21:38
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" 4-турда "Бёрнли" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди, у иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда пенальтини аниқ амалга оширди.

Tecno

Эндиликда Салоҳнинг Англия Премьер-лигасидаги голлари сони 188 тага етди. Мисрлик футболчи Энди Коулни (187 та гол) ортда қолдирди ва энди АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида якка ўзи тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Салоҳдан юқорида Уэйн Руни (208 гол), Ҳарри Кейн (213) ва Алан Ширер (260) жой олган.

Эътиборлиси, АПЛ 1992 йилда ташкил этилган. "Ливерпуль" Англия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа мавсумнинг ўтган тўртта ўйинида ҳам ғалаба қозонди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию