Салоҳнинг ишлари жойида эмас

Мисрлик футболчи "Челси"га қарши кечган ўйинда бир қатор қулай имкониятларни кўкка совурди ва иккинчи бўлимда захирага олинди. 

"Бу унинг фаолиятидаги энг  яхши ўйини бўлмади, 100 %. Аммо бундай ўйинларда бу каби ҳолатлар кўп учраб туради. Бу сизнинг жаҳон даражасидаги футболчи эмаслигингизни билдирмайди. Баъзида гол урасиз, баъзида адашасиз.

Ҳозир унинг энг яхши даври эмас. Бу мен учун муаммо эмас ва барчаси жойида", - деди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, Салоҳ бу мавсум "қизиллар" сафида 9 беллашувда иштирок этди ва 3 та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!