Манчестер журналисти Ҳусанов трансферининг эълон қилиниш муддатини ошкор қилди
"Манчестер Сити" қишки трансфер ойнасининг дастлабки икки трансферини эълон қилишга тайёрланмоқда.
"Manchester Evening News" журналисти Симон Байковскининг хабарига кўра, "шаҳарликлар" Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Реис билан шартномаларни якуний босқичга олиб келмоқда, иккала ўйинчининг ҳам кейинги 24 соат ичида жамоага қўшилиши кутилмоқда.
Ёш ҳимоячилар жуфтлиги дарҳол мавсумнинг иккинчи ярмидаги таркибга қўшилади. Бироқ, улар Чемпионлар лигасининг биринчи босқичи учун рўйхатга киритилмайди, шу боис уларнинг илк ўйини шанба куни "Челси"га қарши уйда ўтказиладиган учрашувда бўлиши мумкин.
Клуб Франкфурт ҳужумчиси Омар Мармуш учун 59 миллион фунт стерлинглик шартномани якунлаш арафасида турибди. Мисрлик футболчи жума куни "Боруссия Дортмунд"га қарши ўйинда иштирок этмади. Бироқ, мухлислар билан хайрлашиш учун майдонга тушди.
Фикрлар