Салоҳнинг вазиятига ойдинлик киритилди
Муҳаммад Салоҳнинг жорий мавсум якунланиши билан “Ливерпуль”дан кетиши кенг муҳокама қилинаётган бир паллада мисрлик футболчи келажаги бўйича ҳали бир қарорга келмагани маълум бўлди.
The Daily Mail нашри маълумотига кўра, 33 ёшли футболчига Саудия Арабистони Про-лигаси клублари томонидан қизиқиш сақланиб қолмоқда. Шу билан бирга, келаси ёз “Ливерпуль” учун унинг шартномаси 2027 йил июлида тугашидан олдин компенсация олиш учун сўнгги имконият бўлиши мумкин.
Салоҳни бир неча мавсумдан бери Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш билан боғлашмоқда, аммо у ҳали ўз келажаги бўйича якуний қарор қабул қилмаган.
Бундан ташқари, Яқин Шарқ клублари нафақат футболчиларга, балки мутахассисларга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Хабар қилинишича, “Ал-Ҳилол” мутасаддилари “Ливерпуль” спорт директори Ричард Хьюзни ҳам ишга таклиф қилмоқда.
Фикрлар