"Samarkand-2026": Сэм Лейдлоу ғолиб, Камрон Хўжаев 13-ўринни эгаллади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Самарқанд 12–13 сентябрь кунлари яна бир бор халқаро спорт марказига айланди. "Silk Road Samarkand" ҳудудида ўтказилган Challenge Samarkand-2026 триатлон мусобақаси профессионал спортчилар, ҳаваскорлар, болалар ва аёлларни бир майдонга жамлади. Тадбирда дунёнинг 40 та давлатидан 1450 дан ортиқ атлет қатнашди.

Асосий Middle Distance баҳсида Франция вакили Сэм Лейдлоу ғолиб бўлган бўлса, Ўзбекистоннинг профессионал триатлети Камрон Хўжаев 13-ўринни эгаллади.

Мусобақа "Challenge Family" халқаро триатлон серияси доирасида ташкил этилди. Унинг дастуридан асосий "Middle Distance", "Sprint Distance", "Эстафета", "Women’s Run" ва "Kids Run" баҳслари ўрин олди. Шу тариқа мусобақа фақат профессионал триатлетлар учун эмас, балки турли ёш ва тайёргарлик даражасидаги иштирокчилар учун ҳам очиқ спорт фестивалига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!