Самарқанд дербисида дуранг қайд этилди

Про лигага тайёргарлик кўраётган “Каттақўрғон” футболчилари расмий учрашувлар олдидан охирги назорат ўйинида майдонга чиқишди.

Қайта ташкил этилган клуб вилоятнинг бошқа бир жамоаси “Динамо” билан илк бор куч синашди. 

Беллашув "Каттақўрғон"нинг кескин ҳужумлари остида бошланди. Биринчи таймда Гиорги Патсулаянинг голи ягоналигини сақлаб қолган бўлса, иккинчи тайм аввалида Азизбек Амонов мувозанатни тиклади ва ҳисоб учрашув якунигача сақланиб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!