Самарқанд вилоятида уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш ва жиноятчиликка барҳам бериш борасида тадбир бўлиб ўтди
Шарқ яккакураш ва жанг санъати маркази билан ҳамкорликда вилоятлар ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳукумат органлари томонидан уюшмаган ёшлар ўртасидаги жиноятларни йўқ қилиш ва уларни спорт билан банд қилиш борасидаги ўзига ҳос ишларни амалга ошириш, бу борада тадбирлар ташкил этиш йўлга қўйилuганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик ва дастлаб ушбу мақсаднинг амалий ифодаси Фарғона, Наманган ва Андижонда ўтгани борасида ҳам маълумотга эгасиз.
Навбатдаги тадбир Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Шарқ яккакурашлари ва жанг санъати маркази номидан доимгидек К-1 федерацияси раҳбари Жасур Неъматов ўз фикрларини, мақсад ва вазифаларини батафсил Самарқанд хуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддиларига ва жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига баён қилиб берди. Меҳрибонлик уйларини мураббийлар билан таъминлаш борасидаги ажойиб фикрни кутилганидек барча қўллаб-қувватлади.
Мазкур тадбирга бўлган қизиқиш юқори даражада бўлди. Сабаби, мехрибонлик уйлари, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъати марказининг Самарқанд бўлими, БЎСМ, яккакураш турлари федерациялари, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Самарқанд вилояти ҳокимияти, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг иштироки ҳам бунга яққол мисол бўлади.
Бир сўз билан айтганда барча бир ёқадан бош чиқариб, ёшлар ўртасида жиноятчиликка барҳам бериш йўлидаги ушбу ишларни амалга оширишга бел боғлашди.Қолаверса, Ўзбекистон каратэ AKF раҳбари ҳам сўзга чиқиб, бу борадаги муаммолар долзарблиги ва бу мақсадлар айни вақтдаги энг яхши йўллардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Самарқанд вилоятига Зафар Ҳусенов К-1 федерацияси раҳбарлик лавозимига тайинланди.
Навбатдаги тадбир Навоий вилоятида бўлиб ўтади.
Фикрлар